Ўзбекистон молия бозори истиқболлари олимлар назарида

Жорий йил 26 март куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида (ТДИУ) “Молия бозорини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, замонавий тенденциялар ва истиқболлари” мавзусида III республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

ТДИУнинг Илмий-тадқиқот маркази томонидан Инвестиция институтлари миллий уюшмаси (ИИМУ) билан биргаликда ташкил этилган мазкур тадбирда илмий ходимлар, профессор-ўқитувчилар, изланувчилар ва соҳа экспертлари қуйидаги йўналишлар доирасида нутқ сўзладилар:

  • “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида молия бозорининг долзарб муаммолари ва уни тартибга солишнинг методологик асослари;
  • молия тизимини такомиллаштириш орқали миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантириш имкониятлари;
  • аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш;
  • бюджет-солиқ тизимини оқилона бошқариш;
  • замонавий онлайн сервислар – келажак молия бозорининг локомотиви.

ИИМУ раиси Баҳодир Атаханов «Ўзбекистон молия бозорида "Тартибга солиш қумдони"» мавзусида маъруза қилди. Уюшма Маслаҳат кенгашининг янги яъзоси Майкл Лаппэ Конференция иштирокчилари Deutsche Börse Group фаолияти ҳақида маълумот бериб, ўз нутқида Clearstream ҳисоб-китоб ва депозитарий тизими фаолиятига урғу берди.

Конференция якуни бўйича “Google Scholar” онлайн базасида индексланадиган илмий мақола ва тезислар тўплами чиқарилди.

Davlat regulyatorlari yangiliklari

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech