Umumiy ma'lumot

Инвестиция институтлари миллий уюшмаси 2021 йил 15 январ куни бўлиб ўтган уюшма таъсисчилари умумий йиғилиши қарорига асосан ташкил этилган.

Уюшма таъсисчилари бўлиб қуйидаги ташкилотлар ҳисобланади:

  • «Toshkent Investitsiya Majmui» Масъулияти чекланган жамияти;
  • «Ansher Capital» Масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси;
  • «Portfolio Investments» Масъулияти чекланган жамияти;
  • «Premium Finance» Масъулияти чекланган жамияти;
  • «Kapital-Depozit» Масъулияти чекланган жамияти;
  • «Freedom Finance» Масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси;
  • «Bluestone Financial Group Inc» Масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси;
  • «RB Asia» Масъулияти чекланган жамияти;
  • «Osiyo Sarmoya Depo» Масъулияти чекланган жамияти.

Инвестиция институтлари миллий уюшмаси 2021 йил 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигида нодавлат ташкилот – юридик шахслар бирлашмаси сифатида давлат рўйхатидан ўтган.

Уюшма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда Уюшма уставига мувофиқ олиб боради.

Уюшма қуйидаги мақсадларда тузилган:

  • Уюшма аъзолари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини давлат бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлари билан бўлган муносабатларда Ўзбекистонда ва ҳорижда химоя қилиш;
  • капитал бозорини барқарор ривожлантиришнинг истиқболли стратегиясини белгилашда иштирок этиш;
  • Уюшма аъзоларини давлат бошқарув органлари билан алоқалар ўрнатган ҳолда соҳага оид янгиликлар ҳақида хабардор қилиш ва бошқа ахборот хизматларини кўрсатиш;
  • молия бозори, шу жумладан капитал бозори фаолиятини тартибга солиш ва ривожлантириш буйича ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликда қонун ҳужжатлар ва қоидаларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқилишида ва қабул қилинишида катнашиш;
  • капитал бозори профессионал иштирокчилари фаолияти самарадорлигини ошириш учун уларга методологик ва техник кўмак кўрсатиш;
  • капитал бозори мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда иштирок этиш;
  • капитал бозори иштирокчилари фаолиятини такоминлаштириш ва ривожлантиришда ваколатли давлат органлар билан ҳамкорликда фаол иштирок этиш;
  • капитал бозори иштирокчилари ўртасида соғлом рақобат мухитини яратиш ва инвесторларни бозорга бўлган ишончини оширишга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ва тадбиқ этишда катнашиш;
  • капитал бозорига оид ахборотлар ўз вақтида ва тўлиқ ошкор этилишини ташкил этишда катнашиш;
  • бошқа давлатлар молия бозорларидаги ўзини ўзи бошқариш ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш ҳамда Уюшма аъзоларининг ҳорижий компаниялар билан ҳамкорлигини йўлга қўйшида кўмак кўрсатиш.

Инвестиция институтлари миллий уюшмаси Asia Securities Forum (ASF) халқаро ташкилотнинг аъзосидир. Мазкур ташкилот Осиё-Тинч океани минтақасидаги қимматли қоғозлар бозорининг асосий нодавлат ва нотижорат ташкилотларини трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш ва самарали маълумотлар алмашинувини ташкил этиш мақсадида бирлаштиради.

Davlat regulyatorlari yangiliklari

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech