Satori – Уюшмамиз янги аъзоси!
«Satori Capital» компанияси Инвестиция институтлари миллий уюшмаси (ИИМУ)нинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлди.
Жорий йил 1 апрел куни Компаниянинг Уюшма аъзолигига қабул қилиш тўғрисидаги аризаси ИИМУ иштирокчилари томонидан маъқулланди.
«Satori Capital» МЧЖ 2023 йил апрел ойида таъсис этилган бўлиб, бизнес вакиллари ва давлатга молия-маслаҳат хизматларини кўрсатувчи «Satori Group» инвестиция холдинги таркибига киради. Мазкур холдинг хусусий корпоратив инвесторлар консорциумида бошқарувчи ҳамкор.