Германия бизнеси Қозоғистон ва Ўзбекистонда инвестициялар учун ҳуқуқий шартларни ўрганмоқда

2024 йил 27 сентябр куни Висмар Шарқ институтида (Ostinstitut, Германия) «Қозоғистон ва Ўзбекистонга инвестициялар учун ҳуқуқий шароитлар» мавзусида илмий-иқтисодий конференция бўлиб ўтди. Тадбирда Инвестиция институтлари миллий уюшмаси (ИИМУ) раиси ва профессионал медиатор Баҳодир Атаханов асосий маърузачилардан бири бўлди.

Ostinstitut хабар беришича, конференцияни ўтказишга Қозоғистон ва Ўзбекистонда сўнгги йилларда иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар туртки бўлди. Бунда Германия ҳукумати ушбу республикаларни ривожлантириш ва уларнинг иқтисодий тараққиётини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Натижада, Ғарб компаниялари тобора кўпроқ савол бера бошлади: Қозоғистон ва Ўзбекистон Россияга муқобил жозибадор инвестициявий давлатлар бўла оладими?

Конференцияда маърузалар давлатлар бўйича бўлинган бўлиб, меҳнат ҳуқуқи, корпоратив ҳуқуқ, солиқ ва иқтисодий-маъмурий ҳуқуқ соҳаларига бағишланган. Спикерлар ўз тажрибалари билан алмашиб, ҳар икки давлатдаги бизнес учун долзарб ҳуқуқий шартларга урғу берди.

Тадбирда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Германиянинг Шарқий Европа билан иқтисодий алоқалар қўмитаси (Ost-Ausschuss), Германия иқтисодининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси (AHK), Германиядаги Қозоғистон элчихонаси ва Ўзбекистон Олий суди вакиллари, шунингдек, Европа, Қозоғистон ва Ўзбекистондан келган экспертлар иштирок этдилар.

Баҳодир Атаханов Ўзбекистонда корхоналар ташкил этиш хусусиятлари мавзусида маъруза қилди, хорижий компанияларнинг манфаатларига алоҳида эътибор қаратди. У Ғарб инвесторларини Ўзбекистонни истиқболли инвестиция йўналиши сифатида кўриб чиқишга чақириб, мамлакатдаги инвестиция муҳитини яхшилашга тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал қилиш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларнинг зарурлигини таъкидлади.

Davlat regulyatorlari yangiliklari

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech