Йилнинг энг яхшилари тақдирланди

Birja газетасининг 2024 йил 25 апрелдаги 32 (3123) сонида чоп этилган:

2023 йил якуни бўйича ўтказилган мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Инвестиция институтлари миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилган тадбирда фонд бозорининг фаолият босқичлари, шаклланган тажриба ва бугунги кунда соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Ассоциация раиси Баҳодир Отаханов эътироф этганидек, Президентимизнинг 2023 йил 2 сентябрдаги “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан бу йўналишдаги ислоҳотнинг янги даври бошланди.
Айни пайтда ушбу ҳужжатда белгиланган кенг қамровли вазифаларни изчиллик билан бажаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Албатта, капитал бозори тараққиётида профессионал иштирокчиларнинг ўрни ва роли беқиёс. Шу боис ҳам уларни рағбатлантириб бориш анъанага айланган. Навбатдаги танловда ҳам энг муносибларни саралашда ўзига хос фаолият ва изланувчанлик жиҳатлари инобатга олинди, яхши самарага эришганлар меҳнати юқори баҳоланди.

Танлов натижасига кўра, “Капитал-Депозит” МЧЖ “Акция бозорида энг яхши инвестиция воситачиси”, “Портфолио Инвестментс” МЧЖ “Энг яхши андеррайтер”, “Premium Finance” МЧЖ “Энг яхши инвестиция маслаҳатчиси”, “Leader Finance Capital” МЧЖ “Облигация бозорида энг яхши инвестиция воситачиси”, “Ҳамкорбанк” АТБ “Энг яхши корпоратив бошқарув”, “Satori Capital” МЧЖ “Энг яхши дебютант”, “Ипак йўли” АИТБ “Валюта бозорида энг яхши дилер”, “Онлайн“ МЧЖ “Товар-хом ашё бозорида энг яхши брокер” номинациялари бўйича ғолиб деб топилди.

Узоқ йиллар мазкур йўналишда ишлаган Мурод Юнусматов ва Анвар Расулев “Соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшгани учун” номинациясига сазовор бўлишди. “Бакироо“ – “Соҳанинг энг яхши ахборот-таҳлилий ресурси”, “Jett” “Капитал бозорида энг яхши финтех лойиҳа” сифатида эълон қилинди. “Mosaic Financial” МЧЖ ҳамда “Freedom Finance” МЧЖ капитал бозори ривожига муносиб ҳисса қўшгани учун тақдирланишди.

“Энг яхши дебютант” номинацияси соҳиби “Satori Capital” МЧЖ бошқарувчи директори Илья Славиннинг эътирофича, Ўзбекистонда иш бошлаганига энди бир ярим йил бўлган компания учун бу мукофот жуда муҳим аҳамиятга эга. Халқаро молия бозорида катта тажрибага эга бўлган меҳнат жамоаси ҳозирда бу ерда компания ва сармоядорларга капитални жалб қилиш, бизнес қийматини баҳолаш, сотувлар олдидан тайёргарлик ишларини олиб боришда кўмак бермоқда. Инвесторларга эса активларни танлаш ва уларни бошқариш, капитал бозорига кириш, корхоналарни хусусийлаштириш бўйича маслаҳат хизматини кўрсатмоқда. Ўтган йили компания “Тошкент” республика фонд биржаси аъзолари таркибига кирди. Бу мақомга эга бўлгач, бирламчи ва иккиламчи бозорларда хусусий, шунингдек корпоратив мижозлар учун инвестиция портфелини шакллантириш, қимматли қоғозларни маҳаллий ҳамда ташқи фонд бозорларига чиқариш, жойлаштириш “Satori Capital” фаолиятининг ўзига хос йўналишларидан бирига айланди. Шу билан бирга компания Ўзбекистондаги мавжуд салоҳиятни ишга солиш, маҳаллий фонд бозори инфратузилмасини ривожлантириш, уни модернизациялаш ҳамда ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришда ўз ҳиссасини қўшишга тайёр.

“Энг яхши андеррайтер” номига сазовор бўлган “Портфолио Инвестментс” МЧЖ директори Мунир Якубов қайд этганидек, ўтган йили республикамиздаги йирик субъектлардан бири “Ўзбектелеком” ак-
цияларини бирламчи оммавий жойлаштириш (IPO) жараёни муваффақиятли амалга оширилди. Бундай тарихий воқеликда жамоа таҳлилчилари катта роль ўйнади. Ҳозирда компания томонидан андеррайтер сифатида янги лойиҳа, яъни “Алоқабанк” акцияларини IPOга чиқариш устида иш олиб борилмоқда.

“Ипак йўли” АИТБ бошқарма бошлиғи Бахтиёр Абдураҳмонов “Валюта бозорида энг яхши дилер” номинациясида ғолибликни қўлга киритишда банкнинг валюта биржасида битимлар тузиш  жараёнидаги фаол иштироки, талаб даражасида йўлга қўйилган маркет-мейкерлик хизмати муҳим омил бўлганини таъкидлади.

Ойдин Латипованинг "“Капитал бозорида энг яхши”Танлови" номли мақоласи

Davlat regulyatorlari yangiliklari

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech