Уюшма раиси Қўқон университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашди

Жорий йил 5 март куни Инвестиция институтлари миллий уюшмасининг раиси Баҳодир Атаханов Қўқон университетида "Молия бозорида ўзини-ўзи бошқариш ташкилотларининг ўрни" мавзуси бўйича семинар-тренингда спикер бўлиб иштирок этди.

Мазкур тадбирда молия бозорида профессионал бирлашмаларнинг ўрни, қонуний асослари, молия бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши хусусида университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари батафсил маълумотларга эга бўлдилар.

Тақдимотда Инвестиция институтлари миллий уюшмасига аъзолик тадбиркорларга қандай афзалликлар бериши, акциядорлик жамиятлари устав капиталининг шаклланиши, капитал бозори ҳақидаги янгиликлар ва уларнинг манбалари хусусида ҳам зарур маълумотлар берилди.

Интерфаол усулда ўтган тренингда талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан кўникмалар олдилар.

Davlat regulyatorlari yangiliklari

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech